“Оила” сўзи ўзбек тилигига араб тилидан кирган сўзлардин бири ҳисобланади. У сўз ўзбек тилида “хонадон”, “ бола-чақа”, “уруғ”, “авлод” деган сўзларнинг маъноларига тўғри келади. Бу ҳақда “ўзбек тилининг изоҳли луғати”да: “Оила (арабча)-бола-чақа, хонадон; уруғ, авлод” дейилади.
Эру-хотин, уларнинг бола-чақалари ва энг яқин туғишганларидан иборат бирга яшовчи кишилар мажмуи оила дейилади. Оила одатда йигит ва қизнинг ўзаро яшашни ихтиёр қилиши, гувоҳлар иштирокида уларнинг ийжоб-қабули билан ташкил топади. Ёшларнинг ўзаро аҳди асосида оила юзага келиб, у ўғил-қизлар туфайли кенгайиб боради.
Донишмандларнинг фикрига кўра, оила бир-бирини тортувчи, тенглаб турадиган тарозунинг икки палласи кабидир. Агар томонларнинг бири етарли миқдорда бўлмаса, тенгсизлик бўлади. Агар тенглик бўлса, бир-бирини тортади ва ўз мувозатида туради. Бошқа бир таърифга кўра эса, оила аъзолари бири бўлмаса бошқаси оёққа тураолмайдиган бир-бирини қўллайдиган устун кабидир. Оилага бир қанча таъриф берса бўлади. Масалан қуйидаги таърифларни мисол тариқасида келтириш мумкин:
- Оила бу-Аллоҳнинг неъмати;
- Оила бу-икки дунё саодат;
- Оила бу-аёл ва эркак бахти;
- Оила бу-умр савдоси туфайли юзага келган бойлик;
- Оила бу-жамият қўрғони;
- Оила бу- ҳаёт тарозуси
- Оила бу- Аллоҳнинг неъмати;
- Оила қуриш-илоҳий амр;
- Оила бу-тинчлик ва хотиржамлик манбаи;
- Оила бу-жамият пойдевори;
- Оила бу-ҳузур манбаи;
- Оила бу-жаннатнинг дунёдаги бир кўриниши;
- Оила бу-икки дунёда давом этувчи битим;
- Оила бу-ҳаёт тарозуси;
- Оила бу-яхши яшаш шарти;
- Оила бу- энг яхши ҳимоя ;
- Оила бу-ҳаёт тарозуси;
Оила яшашнинг энг муҳим воситаси, авлодларни давом эттиши, хотиржамликни таъминлаш сабаби, бу дунёдаги жаннатнинг нишонасидир.
Ҳар бир мўмин-мусулмон учун оилани барпо қилиш ва уни муҳофаза қилиш муҳим ишлардан ҳисобланади.
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими