Бу дунёда инсон яшар экан доимо юзи ёруғ бўлишига интилади. Айниқса, инсоннинг юзи қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида ёруғ бўлиши жуда ҳам муҳим. Мўмин-мусулмон ҳар доим дуосида “Эй Аллоҳ, икки дунёда юзимни ёруғ қил” деб дуо қилади ва шунга мувофиқ ҳаракат қилади.
Қиёматда юзи ёруғ бўлувчи мусулмонларнинг жамоаси бу “Аҳли сунна вал-жамоа”дир. Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в.):"Баъзи юзлар ёруғ ва баъзи юзлар қораядиган Кун (қиёмат)ни эсланг..." (Оли Имрон сураси, 106-оят), деган оятни: "Аҳли сунна вал-жамоат"нинг юзи ёруғ бўлади, аҳли бидъат ва залолатнинг юзи қораяди" - деб тафсир қилганлар (Имом Молик ва Дайламий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил залолатлардан асраб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
Руҳиддин Акбаров, ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими