Она сути Аллоҳ таолонинг инсониятга берган буюк неъматидир., Аллоҳ таоло бу неъматни фарзандларга онанинг кўкси орқали етказади.
Маълумки, янги туғилган чақалоқ озиқланишга муҳтож бўлади. Чақалоқ одатда, она сути билан озиқланади. Уни эмизиш онанинг вазифасидир. Агар аёл кишининг соғлиги соҳасида муаммоси бўлса, унда боласини эмизмаслиги мумкин. Зиёд Саҳмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (болани) эси паст аёлга эмизишдан қайтардилар. (албатта, сут эгасига ўхшайди)” (Имом Абу Довуд ривояти). Ҳадисда болани эси паст аёлнинг сути билан озиқлантиришдан қайтарилмоқда. Эси паст деганда ақли ноқис, нотўғрилигини билиб турса-да, барибир нарсани ўз ўрнидан бошқа ерга қўядиган кишилар тушунилади. Бунга иллат – сабаб қилиб “Албатта, сут ҳам эгасига ўхшайди” жумласи келтирилмоқда. Яъни, сут эгасининг сифатларини ташувчи бўлиб, уни болага мерос қолдиради.
Ҳозирги пайтда айрим ота-оналар болага она сутини озроқ давр мобайнида бериб, болани она сутидан эрта ажратиб юборадилар. Ислом шариатида болага сут эмизишининг даври икки йилдир. Она боласини икки йил тўлиқ эмизади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Қуръон карим”да: «Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни тўлиқ қилмоқчи бўлган киши учундир» (Бақара сураси, 233-оят).
Айрим кишилар она сути ўрнига ҳал хил сунъий равишда тайёрланган озуқаларни беришади. Она сути бола учун муҳим озуқа омилидир. Она сути таркибидаги компонентлар миқдори ва уларнинг ўзаро нисбати шундай тизимдаки, бу тизим интенсив ўсиб, ривожланишиб бораётган боланинг талабини тўла қондира олади. Табиий овкатлантирилаётган боланинг гормоник ривожланиши, хамда уиинг организми иммун доначаларининг етарли микдорда ишлаб чиқаришга қодир бўлмаган дастлабки ойларда, гўдакни юқумли касалликлардан асрашда асосий ўрин эгаллайди.
Фақат она сути билан боқилаётган кўкрак ёшидаги болаларнинг сунъий, аралаш овкатлантирилаётган болаларга нисбатан 2,5 марта камроқ касалланиши, ошкозон-ичак системаси касалликлари билан эса 25 баробар кам касалланиши бунга аниқ далилдир. Бундан ташқари она билан боланинг доимий жисмоний контакта янги туғилган чақалоқда доимий ҳимоя, иликлик туйғусини, онада еса оналик меҳрини уйғонишига бу эса келгусида болани социал мухитга, онани эса ҳомиладорлик даврини ҳомила туғилгандан кейинги даврга мосланишини енгиллаштиради. Чакалоқ туғилгандан кейин дастлабки 3-4 кун ичида она кўкрагидан оғиз сутини, 6-7 кундан бошлаб эса етук она сутини олади. Оғиз сути етук она сутига нисбатан қуюқрок очсарик рангдаги суюкликдир. Етук она сутига нисбатан оғиз сути ўз таркибида янги туғилган чақалоқ қон плазмаси таркибидаги оқсилга яқин кўп миқдордаги оқсилни тутади. Оғиз сути таркибида оқсилнинг албумин, глобулин фраксиялари казеин фраксиясидан кўп бўлса, бу ҳолат етук она сутида деярли тенглашади.
Чақалоқни она сути билан боқиш эрта ёшдаги болаларда учрайдиган аксарият касалликларнинг олдини олишда асосий омиллардан бири ҳисобланади. Чақалоқлар 6 ойлик бўлгунча озуқага бўлган эҳтиёжни она сути ҳисобига қоплайди. У бу ёшдаги болаларнинг ривожланишини таъминловчи энг яхши озуқа ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтамизки, она сути Аллоҳ таолонинг неъмати бўлиб, унинг ўрнини ҳеч қандай сунъий озуқа боса олмайди.
Руҳиддин Акбаров.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими