1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ислом тотувлик дини

17-10-2025, 11:01 89 Ўқиш режими + -
Маълумки Ислом дини тинчлик, омонлик, тотувлик динидир. Муҳаммад (с.а.в.) ўз атрофларидаги саҳобаларга ҳам, бошқа дин  вакилларига бағрикенглик билан адолат билан муомила қилар эдилар. У зотнинг муносабатларида бағрикенглик илоҳий дин кўрсатмалари орқали мужассам эди.  “Қуръони Карим”да шундай дейилади:“Аллоҳнинг раҳмати сабабли (Сиз, эй, Муҳаммад,) уларга (саҳобаларга) мулойимлик қилдингиз.Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, (улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар”, (Оли Имрон сураси,159-оят).
Бу оятнинг тафсирида:“Дарҳақиқат, инсон учун чиройли хулқдан кўра зарурроқ, муҳимроқ бирор фазилат йўқ. Динимизда чиройли хулқ эгаси бўлишга чақирилган. Одамлар билан хушмуомилада бўлиш яхшиликка   тенглаштирилган”.
Ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу) нинг ўғли Абдуллоҳнинг бир яҳудий қўшниси бор эди. Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)  бир куни туя сўйдилар. У киши хизматкорларига «Қўшнимизни унутма деди ва бир оз вақт ўтиб яна, «Яҳудий қўшнимизни утутмадингми?» деб сўрадилар. Хизматкор, тақсир ҳозир айтиб эдингиз. Қўшнига гўшт ажратиб қўйдик, ҳозир олиб чиқиб берамиз, деди. Уч-тўрт дақиқа ўтиб Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) хизматкорни чақириб, яна сўради. Шунда хизматкор: «Узр сўрайман, шу пайтгача сизга итоатсизлик қилган эмасман, биласиз. Кейин ҳам қилмайман. Нега қўшни ҳақида бунча қайғурасиз?» деб сўради. Шунда Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу): «Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг: «Жаброил (алайҳис салом) менга ҳамиша қўшни ҳақида васият қилар эдики, мен яқинда қўшнига ҳам мерос берилса керак, деб ўйлардим» деганларини эшитганман дедилар.
Афсуски, ҳозирги пайтда Ислом динини тўғри тушунмасдан, уни нотўғри талқин қилиш натижасида турли хил келишмовчиликлар, муаммолар келтириб чиқармоқдалар. Айрим кишилар Исломнинг тотувлик дини эканлигини унутиб, бошқа дин вакилларигагина эмас, ўз атрофдаги кишиларга ҳам нотўғри муносабатда бўлмоқдалар. Буларнинг ҳаммаси илмсизлик, жоҳилликдан бўлак нарса эмас. 
Аллоҳ таоло бағрикенглик, бирдамлик, тинч-тотув ҳаёт кечиришда Ўзи мададкор бўлиб, барчамизни турли хил иллатлардан, ёмонликлардан асрасин! 
Усмонов Абдувадид,                                                                                                                        Чироқчи туман “Ҳазрати Умар” масжиди имом хатиби