1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Надомат

17-10-2025, 11:04 152 Ўқиш режими + -
 “Надомат” сўзи аслида арабча сўз бўлиб, у ўзбек тилида “афсусланиш”, “пушаймон чекиш” деган маъноларини англатади.  Бу сўзнинг маъноси ҳақида Ўзбек тилининг изоҳли луғатида: “Надомат(арабча)-афсус(ланиш), ўкиниш; армон” дейилади. 
Инсон надомат чекувчидир. Агар у яхшилик қилувчи бўлса, яна кўпроқ яхшилик қилмадим, деб надомат чекади. Мабодо ёмонлик қилувчи бўлса, қилган ёмонлигига тавба қилмаганидан надомат чекади. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ ﷺ: “Ҳеч бир одам йўқки, у вафот этиб, надомат қилмаган бўлса”, дедилар. (Саҳобалар): “Эй Аллоҳнинг расули, у нимага надомат қилади?” дейишди. У зот ﷺ: “Агар у яхшилик қилувчи бўлган бўлса, у (ҳали) янада кўпроқ яхшилик қилмаганидан надомат қилади. Агар ёмонлик қилувчи бўлган бўлса, тавба қилмаганидан надомат қилади”, дедилар.
Аллоҳ таоло барчаларимизни бу дунёда солиҳ амаллар қилиб, икки дунё саодатига еткарсин!  
Руҳиддин  Акбаров,                                                                    Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги  матбуот котиби