1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Салафий” атамаси

25-10-2025, 09:15 162 Ўқиш режими + -
“Салафий” атамаси арабча “салаф” сўзи асосида яратилган. Арабча “Салаф” сўзи ўзбек тилида “олдингилар”, “аждодлар”, “ўзидан олдингилар” деган маъноларни англатади. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида: “Салаф” (арабча)-аждодлар, ўзидан олдин ўтганлар. Кимсадан илгарироқ ўтган фикрдош, ҳаммаславк, ҳамкасб шахслар”-деб изоҳланади.
“Салаф” сўзининг илмий истилоҳдаги маъноси эса Пайғамбар (с.а.в.) дан кейин дастлабки уч асрдаги пешқадам салафи солиҳлар назарда тутилади. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг Имом Бухорийдан ривоят қилинган ҳадисларида: “Инсониятнинг энг яхши авлоди менинг асрдошларим. Кейин улардан кейинги авлод. Кейин улардан кейинги аср авлоди....” дейилади. Бу уч авлодни бошқача қилиб айтадиган бўлсак, улар саҳобалар, тобеинлар ва таба тобеинлардир. Пайғамбар (с.а.в.) дан таълим олган кишилар саҳобалардир. Саҳобалардан таълим олганлар эса тобеинлардир. Тобеинлардан кейинги авлод эса таба тобеинлардир.
Ҳозирги пайтда ўзларини “салафийлар” деб атайдиган тоифалар “сохта салафийлар”дир. “Сохта салафийлар” интернет тармоқларида турли хил фитна –фасодларни тарқатиш билан шуғулланмоқдалар. Улар Ислом динидаги ҳукм ва фатволарни замон тақозосига кўра эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда тадбиқ этишни олға сурувчи тоифа ҳисобланади. Бузғунчи гуруҳ аъзолари ўн тўрт асрдан бери Исломнинг буюк алломалари, фақиҳу-мужтаҳидлари қабул қилган фатволарга амал қилишга қарши чиқадилар. 
Исломнинг буюк алломаларидан Муҳаммад Закий Иброҳимнинг айтишича:  “Зеро, қаерда террористни кўрсангиз, экстремист ёки бузғунчини, фитначи, мусулмонлар ўртасига тафриқа солгувчини кўрсангиз, албатта у “сохта салафийлик”ка мансуб бўлиб чиқади. “Сохта салафийлик” мактабларини битириб чиққан, унинг хоҳишларига қул бўлган, мусулмонларнинг қонларини тўкишни ҳалол санайдиганлар, бояқиш тавҳиднинг ва бўҳтонга учраган суннатнинг номи билан мусулмонларнинг жамоаларини парчалайдиган кимсалардан бўлиб чиқади”.  
Аллоҳ таоло барчамизга инсоф ва тавфиқ ато қилиб, дунё ва охират яхшиликларига муяссар қилсин!
 
         Муҳаммади Қораев
ЎМининг Қашқадарё вилоятидаги вакили ўринбосари