Халқимизда касал кишини бориб кўриш каби яхши одатлар бор.
Касал кишини бориб кўрган киши кўп ажрларга эга бўлади. Шулардан бири касал кўргани борган киши гўё жаннат боғида юргандек бўлишидир. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлур”.
Касал кишини ҳолини сўраш инсонлар ўртасида меҳр-муҳаббат алоқаларини мустаҳкамлайди. У инсонда меҳр-эътиборга муҳтож кишиларга нисбатан шафқатни ва бошқалар дардини ҳис қилиш каби фазилатларни юзага чиқаради.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими