1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қабрдаги савол-жавобни инкор қилманг

28-10-2025, 14:19 157 Ўқиш режими + -
Интернет тармоғида қабрда бўладиган савол-жавобни инкор қиладиган кимсаларга дуч келасиз. Биз уларга қарата қабрдаги савол-жавобни инкор қилманг, деймиз.  
Бир куни пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабрнинг ёнидан ўтиб кетаётиб: “Албатта, бу иккови азобланмоқда. Азобланишлари катта нарсада эмас. Улардан бири сийдикдан тоза бўлишга эътибор бермас эди. Бошқаси эса, чақимчилик қилиб юрар эди”, -дедиларда бир хурмонинг ҳўл шохини олиб келиб, иккига бўлиб, икки қабрга биттадан суқиб қўйдилар. Кишилар: “Эй Аллоҳнинг Расули, нега бундоқ қилдингиз?” - дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шоядки, булар қуригунча икковларидан азоб енгиллатилса”,  дедилар.
Қабрда азобнинг зўридан суяклар бир-бирига киришиб кетгач ҳам, инсондан азоб тўхтатилмайди. Улар яна жойига келади-да, азоб қайтадан бошланади. Бу жараён ҳамма қайта тириладиган кун-қиёмат келгунича давом этади.
Қабр азобининг, фитнасининг ҳақлиги ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ҳадис  ривоят қилинган: Асмо бинт Абу Бакр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, у аёл айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туриб, хутба қилдилар. Шунда инсоннинг бошига тушадиган қабр фитнасини зикр этдилар. Ўшани зикр қилган пайтларида мусулмонлар ўкириб юбордилар”(Имом Бухорий ривояти)
 Аҳли-сунна вал-жамоат эътиқодига кўра қабрдаги савол-жавобни, қабр азобини инкор қилиш нотўғи ҳисобланади. Аслида, қабр савол-жавоби ва қабр зоби ҳақдир. Бу ҳақда “Ақидатут-Таҳовия” китобининг шарҳида:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  ва саҳобалар розияллоҳу анҳумлардан келган хабарлар асосида қабр азобига, ким шунга лойиқ бўлса, ва ундан Мункар-Накирнинг Роббисидан, динидан ва набийсидан сўроқ қилишига иймон келтирамиз. Қабр жаннат боғларидан бир боғдир ёки дўзах чуқурларидан бир чуқурдир” дейилади. 
 
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилиб. ҳар хил адашишликлардан паноҳида асрасин!
 
                                      Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасинингҚашқадарё вилоятидаги вакилиги ходими