Албатта, инсон ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш керак. Аммо ижтимоий тармоқлардан билиб-билмасдан ғаразли мақсад ҳар хил нарсаларни тарқатишдан тийилиш лозим.
“Ҳижрат” сўзи арабча сўз бўлиб, у “кўчиш” деган маънони англатади. Интернет тармоқларида айрим кишилар мўмин-мусулмонларни ўз юртларидан бошқа юртларга ҳижрат қилишга чақирадилар. Аслида эса,
Пайғамбаримиз (с.а.в.) «Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ», дедилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Бу ҳадисни шарҳ қилган уламоларимиз шундай дейишади «Бу ҳадис умумий ва ўзидан олдин келган ҳижратга далолат қилувчиларини насх қилувчидир, дейдилар. Шу билан бирга, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бўлган арабларни Ўзлари томон ҳижрат қилишга амр қилмаганлар ва ўз юртларида туришларини инкор қилмаганлар».
Аллоҳ таоло барчамизни адашиш йўлларидан сақлаб, Ўзининг тўғри йўлига бошласин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилояти вакиллик ходими