1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Дуонинг ижобат бўлиш вақтлари ва сабаблари

30-10-2025, 09:32 112 Ўқиш режими + -
Ҳар бир нарса учун вақт ва сабаб бўлганидек, дуога ҳам вақт ва сабаблар мавжуд. Бу гапдан афзал вақт ва афзал сабаб ирода қилинаябди халос, бу вақтдан бошқа вақтда дуо қилса мамнуъ деган сўз ёки Аллоҳ айнан шу вақтда қабул қилади бошқа вақтда қабул қилмайди деган хулоса келиб чиқмайди.Аллоҳ қодир бандасига нима керак ёки нима беришлик керак ҳаммасини билади ва унга ўша нарсани дарҳол беради.Беришликда вақт ёки бирор сабаб танлаб ўтирмайди ,чунки Аллоҳнинг ваъдаси бор ва Аллоҳ қодирдир.Абу Саъийд ал- Худрийдан қилинган ривоятда: Пайғамбаримиз соллаллоҳи алайҳи васаллам: Бир мусулмон гуноҳ қилмай, силаи раҳмни узмай туруб дуо қилса Аллоҳ таоло унга уч нарсани бирини беради: Ё сўраган нарсасини ўзини тезда беради, ёки охиратга захира қилиб олиб қўяди яъни охиратда жуда катта нарсани беради ёки дуосини баробарича  ёмонликни ундан даф қилади дедилар. Шунда Саҳобалар Аллоҳ кўпайтириб берарканда дегандилар: Пайғамбаримиз соллаллоҳи алайҳи васаллам ҳа Аллоҳ кўпайтириб берувчи зотдир дедилар.
Бундан маълум бўлдики банда дуо қилгандан сўнг қабул бўлмадику деб шубҳага бормасдан дуони қилишликда бардавом бўлишлиги лозим.Дуодан  сўнг ёки қабул ёки охиратда катта ажр ёки ёмонликни рад қилиниши ваъда қилинса, бу инсон учун жуда катта бахт ҳисобланади.
Чунки Аллоҳ таоло ўзини каломида ваъда қилганки :” Менга дуо қилинглар ижобат қиламан ”деб Ғофир сурасининг 60 оятида хабар берди.
Аллоҳ ваъда қилдими, ваъдасига хилоф қилмайдиган Зот эканлиги маълум ва машҳурдир. Мўъмин киши дуойим ижобат бўлмади деган гумонга бормаслиги ва ноумуд бўлиб сусткашлик қилмаслиги керак.Аллоҳ таоло мўмъмин бандалари учун фақат яхшиликни ирода қилади, ҳоҳ дуосини ижобат қилсин ҳоҳ қилмасин буни фарқи йўқ. Аллоҳ бандасига қилган дуоси қачон фойда беришлигини билганлиги учун ҳамма вақт дуосини қабул қилавермаслигини ҳикмати шунда.
Ибн Жавзий айтади: “Билки, мўминларнинг дуоси рад қилинмас. Фақат, унинг учун ортга суриш яхши бўлганда, ижобати ортга сурилади. Ёки тездами, секинми, унинг ўрнига ундан кўра яхшироқ эваз берилади. Эҳтимол, арзимаган нарсани сўраган бўлади. Аммо Аллоҳ таоло унга афзал ва ўта арзигули нарсани беради.
Бас, мўмин кишига Роббига дуо қилишни, Ундан талаб ва сўрашни тарк қилиш жоиз эмас. У таслим бўлиш ва тафвиз қилиш – яъни ўзини Аллоҳга топширишлик, ишларини, тинчлигини ва ризқини  Аллоҳга   солиб қўйиш ила қанчалик ибодат қиладиган бўлса, дуо билан ҳам шунча ибодат қилади”. Демак бундан маълум бўлдики, банда ибодатдан ташқари яна ибодатда бўлишлиги учун Аллоҳ бандага дуо қилиб зикрда бўлишлиги талаб қилинади.
 Баъзи кишилар кенгчилик даврда, омади келиб турган вақтда дуо-ю истиғфорни унутиб қўяди, бошига ташвиш тушиб, мусибат етганда эса, суянчиғи дуо бўлиб қолади. Ҳолбуки, банда хотиржам, дасти узун, соғ-саломат юрган кунларда Аллоҳни эсласа, У ҳам оғир кунларида унутмаслиги ҳақида Пайғамбаримиз (сав)дан ҳадислар ворид бўлган. Дуо – ибодатдир. Барча ибодатларни адо этиш қонун-қоидалари бўлгани каби дуо қилишнинг ҳам ўзига яраша хос одоблари бор. Дуо одоблари хусусида кўплаб оятларда баён қилинган. Жумладан, бир оятда: Дуода тинчлик, офият, саломатлик билан бир қаторда, дунё ва охират яхшиликларини сўраш лозим. Зеро, Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони карим орқали бизларга таълим сифатида:“...Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин” – деган дуони ўргатган.

А. Бозоров, “Хожа Бухорий” ислом таълим муассасасининг тафсир фани ўқитувчиси