1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мазҳабсиз адашамиз

31-10-2025, 09:41 93 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида ўзини “Салафий” деб атайдиган тоифалар мазҳабсизлик даъвосини қилмоқдалар. Мазҳабсизликка чақириш адашишлик аломатидир.  Биламизки, мазҳабсиз адашамиз.   
Улуғ алломалар ҳам ўз даврида муаййан бир мазҳабда бўлганлар. Имом Яҳё ибн Маин машҳур муҳаддисларнинг устози ҳисобланадилар. У зотнинг илми ҳадисларни ва барча ровийларини тўла қамраб олганидан Имом Аҳмад ибн Ҳанбал: “Яҳё ибн Маъин билмаган ҳадис – ҳадис эмас”, – деганлар.  
Яҳё ибн Маъин шундай дейдилар: “Мен қироатда – Ҳамзанинг қироатида, фиқҳда эса Абу Ҳанифанинг мазҳабидаман”.
 
Бугунги кунда мазҳабсизликка чақирувчи тоифаларнинг иддолари ғаразли бўлиб,  мазҳабсиз умматни  эса ўзлари хоҳлаган томонга бошлашдир. 
Аллоҳ таоло барчамизни мазҳабсизликдан асраб,Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин! 
Боймурод Холмуродов
Қарши тумани бош  имом хатиби