1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Илм-инсонийлик тожи

5-11-2025, 12:43 216 Ўқиш режими + -
Илм-дунёнинг иззати,оҳиротнинг шарофатидир. Илм инсон учун ғоят олий ва муқаддас бир фазилатдир. Зеро, илм бизга ўз аҳволимизни,ҳаракатимизни ойнадек кўрсатади.Савобни гуноҳдан,халолни харомдан, покни нопокдан ажратиб беради. Илмсиз инсон мевасиз дарахт кабидир.Чунки илмсиз кишилар ота-онасига, қариндош уруғига, ёру-дўстига, дини ва миллатига фойда етказмоқ у ёқда турсин, ўзига лозим бўлган тоат ибодатни ҳам лойиғича қила олмайди. Илмнинг фойдаси шу қадар кўпки таърифлаган билан адо бўлмайди.
Ёшларни, инсонларни ҳар-хил ёт ғояларга, оқимларга кириб қолиши, уларнинг илмсизлигидан далолатдир. Илм инсонни қоронғуликдан қайтаради. Илм маданият,инсоният, маърифат дунёсига чиқариб, ёмон феъллардан,бемани ишлардан қайтаради. Яхши ҳулқ ва адаб соҳиби қилиб, Аллоҳ таолога муҳаббат ва эътиқодимизни оширади. Пайғамбаримиз: "Илмга амал қилувчилардан бўлингиз,  нақл ва ривоят қилувчилардан бўлмангиз"-деганлар.(Ҳадисдан).
Ислом дини-инсонларни илм олишга,маърифатли бўлишга тарғиб қилувчи диндир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларининг бирида: "Олимлар пайғамбарларнинг меъросхўрларидирлар. Пайғамбарлар динор ёки дирҳам меърос қолдирмаганлар, илмни меърос қилиб қолдирганлар."-деганлар. Илмга интилган киши энг яхши инсондир. Илмдан юз ўгириш, инсонийликдан юз ўгиришдир. Чунки,илм-инсонийликнинг тожи ҳисобланади. Инсон илм билан шараф топади. Мол-мулк эса жоҳилнинг ғурурланадиган матоҳидир. Илм инсонни юксалтириб ундан ёдгорлик қолдиради.
Яна бир ҳикмат бор ҳазрати Одам...
Билим,ақлу идрок сабаб муҳтарам.
(Юсуф Хос Хожиб"Қутадғу билиг" асаридан).
Ўқувчи ва талабалар илм олиш мақсадида  мактаб ва олийгоҳларга борадилар. Уларнинг билимли ва касб ҳунарли бўлишлари биринчи навбатда ўзларининг, қолаверса ота-оналарининг орзу -умидларидир. Ёшларнинг илмли, маърифатли бўлишлари муҳим масала экан, уларнинг одоб аҳлоқи, таълим тарбиясининг маъсулияти   биринчи навбатда, уйда ота-она, боғчада тарбиячи, ўрта ва олий ўқув юртида устозлар, кўча-кўйда маҳалла аҳли ва биз каби отинойилар зиммасидадир.
 
Жамилахон Отахонова,
 Қамаши тумани Ёртепа МФЙ отинойиси