Мана Мавлуд ой кириб келди. Бу ой Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга салом ва салавотларимизни кўпайтирадиган ойдир. Аллоҳ таоло “Қуръони Карим”да:
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” дейди (Аҳзоб сураси, 56-оят).
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими