1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бағрикенглик бор жойда — тинчлик, бирдамлик ва ривожланиш бўлади

16-11-2025, 09:57 118 Ўқиш режими + -
Бағрикенглик — инсонлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, тинч-тотувлик ва бир-бирини тушунишни таъминлайдиган юксак ахлоқий қадриятдир. Бу қадрият нафақат замонавий жамиятда, балки минг йиллик тарихга эга Ўзбекистон заминида ҳам муҳим аҳамият касб этиб келган. Ўлкадаги миллатлараро тотувлик, турли динлар ва маданиятларга ҳурмат мамлакатнинг сиёсий барқарорлиги ва ижтимоий бирдамлигининг асосий омилларидан биридир.
Ўзбекистон ҳудуди азалдан турли цивилизацияларни боғлаб турган бунёдкор макон бўлган. Шарқ ва Ғарбни улаган Буюк Ипак йўли орқали турли халқлар, маданиятлар ва динлар бир-бири билан алоқада бўлиб келган. Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент каби шаҳарлар умуминсоний маданият марказларига айланган.
Имом Бухорий, Термизий, Беруний, Ибн Сино каби буюк алломалар ўз асарларида бағрикенглик, адолат ва инсонийлик тамойилларини тарғиб қилган.
Амир Темур “Куч — адолатда” деган тамойили билан динлар ва халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаган.
Бу тарихий тажриба кейинги асрларда ҳам узвий давом этган ва бугунги кунгача сақланиб келмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Улар турли тилларда сўзлашадилар, турли урф-одатларга эга, аммо умумий Ватан – Ўзбекистон атрофида жипслашган.
Багрикенгликни ривожлантириш жамиятимиз учун қуйидаги жиҳатлари билан муҳим:
  • Миллатлараро тотувлик мамлакат барқарорлигини таъминлайди.
  • Ёшларда бошқаларга ҳурмат ва очиқфикрлилик шаклланади.
  • Туризм, таълим, саноат ва маданий алоқалар ривожланишига шароит яратади.
  • Глобаллашув даврида маданиятларнинг уйғунлашувига асос бўлади.
Ўзбек халқининг миллий маданиятида бағрикенглик турли кўринишларда намоён бўлади:
Меҳмондўстлик — ҳар қандай меҳмонни очиқ юрак билан кутиб олиш.
Ҳашар анъанаси — бир-бирини қўллаб-қувватлаш, жамоавий ёрдам маданияти.
Рамазон, Қурбон ҳайитлари каби байрамларда миллатидан қатъи назар ҳурмат ва меҳр кўрсатиш.
Буларнинг барчаси халқимиз бағрикенглигининг амалдаги ифодасидир.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистонда бағрикенглик — бу на фақат тарихий мерос, балки замонавий ҳаётнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Миллатлар ва динлар ўртасидаги тинч-тотувлик мамлакатимизнинг энг катта бойлигидир. Бу қадриятни асраш ва кейинги авлодларга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Ойгул Зикирова, 
Қашқадарё вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси