1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фарзанд тарбияси

17-11-2025, 10:08 109 Ўқиш режими + -
Инсон хаётидаги энг улуғ неъматлардан бири-фарзанддир. Фарзанд  ҳар бир оила учун  шукроналик ва синовдир.
Аллоҳ таоло  Қуръони каримда: " Мол дунё ва фарзандлар - дунё хаётининг зийнатидир"      ( Каҳф сураси 46-оят )
Шунинг учун хам  ота-она  зиммасига катта масъулият юкланган. Фарзандни нафақат жисмонан, балки маънан, ахлоқан ва рухан соғлом қилиб тарбиялаш. Фарзанд  тарбияси  аввало оила дан  ота-онанинг шахсий намунасидан бошланади. Шу боис халкимиз орасида "Қуш уясида кўрганини қилади" деган накл бор. Болалар кўпинча катталарнинг сузидан кура уларнинг килмишларига эргашадилар. Шунинг учун  хар бир ота-она  ўз ҳатти харакатини, одоб- ахлоқини фарзанди  учун намуна деб билиши лозим.
Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в  шундай   деганлар: " Хар бирингиз масъулсиз ва ҳар бирингиз ўз кўл остидагилар учун  жавобгарсиз".
Бу ҳадис ота-оналарга фарзанд тарбиясидаги масъулиятни чукур  англаш  ва ҳис   этишни ўргатади.
Фарзандга мехр ва интизомни   бир вактнинг узида бермок зарур. Фақат жазо билан эмас, балки  маънавий, ахлокий тушунтириш  ва   мухаббат билан  тўғри  йўлга бошлаш - самарали тарбиянинг асосидир.
Ота - оналар учун  болаларга берадиган нарсалари ичида  энг кимматлиси  ва зарурийси бу одобдир.
Расулуллоҳ ( с.а.в.)"Хеч бир ота уз фарзандига яхши одоб ўргатишдан ортиқ хадя кила олмайди" дедилар. (Термизий  ривоят килган).
Бола ота-онаси хузурида омонат булиб, унинг  калби покиза гавхардир. У  хар қандай  нақшни кабул килаверади. Агар яхшиликка ўргатилса, у  яхши   ўсади ва вояга етади.
Замонавий дунёда ахборот  ва интернет таъсири кучайган бир пайтда ота- она   фарзандининг кимлар билан  мулоқотда экани,   нималар  ўқишини ва кўришини хам  назорат килиши лозим. Шу билан  бирга, боланинг калбига имон, мехр - шафкат, ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғуларини сингдириш  энг улуг вазифадир. Ахир эртанги кун жамияти бугунги  тарбияга боғликдир.   Шу сабаб Пайғамбаримиз ( а.с.)"Фарзандларингизни хурматланг ва уларнинг одобини гўзал килинг"  дедилар. 
Фарзанд тарбияси - Ота- онанинг  нафақат оила   олдида, балки  жамият  ва Аллоҳ олдидаги муқаддас бурчидир. Мехр  билан  берилган   адолатли ва соғлом тарбия орқали соф калбли, илмли ва Ватанга садокатли  авлодни тарбиялаш  мумкин.Тўғри йўлдаги тарбия билан  соғлом, билимли ва ватанпарвар авлодни  вояга етказиш - барчамизни орзуйимиз ва мақсадимиздир.
Б. Хаитова, Китоб туман “Тупчоқ” мфй отинойиси