Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрь куни қабул қилинган. Байроқ давлат рамзларидан бири бўлиб, мамлакатнинг мустақиллиги, суверенитети ва миллий қадриятларини ифода этади. У халқаро майдонда Ўзбекистоннинг юзи ва рамзи сифатида намоён бўлади.
Байроқнинг тасвири ва унинг рамзий маъноси – Ўзбекистон давлат байроғи тўрт хил рангдаги ҳосил бўлиб, ўзига хос геометрия ва рамзий элементларга эга:
1. Кўк ранг – Байроқнинг юқори қисмидаги кўк ранг осмон ва сувни, тинчлик ва яхлитликни ифода қилади. Шунингдек, кўк ранг тарихан Темурийлар даврида маданият ва тараққиёт рамзи сифатида қўлланилган.
2. Оқ ранг – Байроқнинг марказий қисмидаги оқ ранг поклик, тинчлик ва адолатни англатади. У мамлакатнинг ёруғ келажаги ва халқнинг соф ниятларини акс эттиради.
3. Ёшил ранг – Байроқнинг қуйи қисмидаги яшил ранг табиат, янгиланиш ва уйғунлик рамзидир. Бу ранг мамлакатнинг экологик тараққиётга бўлган эътиборини кўрсатади.
4. Қизил чизиқлар – Уч рангни ажратиб турувчи икки қизил чизиқ ҳаёт, куч-қувват ва мамлакат аҳолиси ўртасидаги бирдамликни билдиради.
5. Ой ва юлдузлар – Байроқнинг юқори чап бурчагида ярим ой ва 12 та юлдуз тасвирланган.
Ярим ой исломий маданиятни ва халқнинг урф-одатларини акс эттиради.
12 юлдуз тарихий ва маданий аҳамиятга эга бўлиб, барқарорлик, яхлитлик ва тараққиётни билдиради.
Байроқнинг техник тавсифи – Байроқнинг узунлиги ва кенглиги ўртасидаги нисбати 2:1 га тенг. Ҳар бир рангнинг баландлиги бир хил, қизил чизиқлар эса анча ичкарироқ жойлаштирилган. Ой ва юлдузлар байроқнинг юқори қисмига мутаносиб равишда жойлаштирилган.
Ўзбекистон давлат байроғининг аҳамияти – Давлат байроғи мамлакат мустақиллигининг асосий рамзларидан бири сифатида:
Расмий тадбирлар ва байрамларда қўлланилади.
Ҳукумат ва давлат муассасалари биносида кўтариб қўйилади.
Халқаро учрашувларда Ўзбекистон вакили сифатида намоён бўлади.
Ўзбекистон давлат байроғи мамлакатнинг миллий ва маънавий қадриятларини мужассам этади. У мамлакатнинг мустақиллиги, тинчликпарварлик сиёсати ва халқнинг бирдамлигини дунёга намойиш қилади. Байроқ фахр ва ғурур тимсоли сифатида ҳар бир ўзбекистонлик учун қадрлидир.
Нилуфар БЕРДИЕВАХожа Бухорий ислом таълим муассасаси