1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЖАННАТ ДАРАЖАЛАРИ ҲАҚИДА ВАЪЗ

24-11-2025, 11:36 109 Ўқиш режими + -
Жаннатга биринчи бўлиб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салам кирадилар. У зотнинг ортларидан эса уммати киради. Сўнгра Одам алайҳиссалом келади ва у зотнинг ортидан ҳаж ва умра қилганлар киришади. Сўнгра Иброҳим алайҳиссаломга эргашиб меҳмоннавозлар, ғарибларнинг кўнглини овлаганлар киришади. Сўнгра Юсуф алайҳиссалом бошчилигида ҳавои нафсини, шаҳватини енгганлар киришади. Сўнгра Яъқуб алайҳиссалом бошчилигида қўшниларига яхшилик қилганлар киришади. Шу тарзда Аллоҳга ширк келтирмаган ва эзгу амаллар қилганлар жаннатга бирин-кетин киришади, иншоаллоҳ.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.