Дарҳақиқат, ҳар бир давлатнинг ўз конституцияси бор. Конституция ҳар бир давлатнинг асосий қонуни бўлиб, у суверен давлат кафолатидир. Хусусан,
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам суверен давлатимизнинг кафолатидир.
Маълумки, 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз иродасини, орзу-умидларини ва миллий манфаатларини ифода этади. Конституциянинг асосий вазифалари қуйидагилардир:
1. Давлат тузилиши асосларини белгилаш – Конституция давлатнинг шакли, бошқарув тизими ва ҳудудий тузилиши каби асосий масалаларни аниқлайди.
2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш – Унда инсоннинг ҳаёти, эркинлиги, дахлсизлиги ва бошқа табиий ҳуқуқлари ҳимоя қилинган.
3. Иқтисодий ва ижтимоий муносабатларни тартибга солиш – Конституцияда мулкчилик шакллари, тадбиркорлик эркинлиги ва ижтимоий таъминот масалалари белгиланган.
4. Ҳокимият органлари фаолиятини тартибга солиш – Конституция давлат ҳокимиятининг барча тармоқлари — қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг ваколатларини белгилайди.
эга.
Хулоса қилиб айтганда, Конституция — суверен давлат кафолатидир. Конституцияни чуқур ўрганиш ва унинг мазмун-моҳиятини англаш ҳар бир фуқаро учун муҳим ҳисобланади.
Наргиза Садатова
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ҳуқуқшуноси