Барчамизга маълумки, Конституция-дунёвий давлат кафолатидир. У давлатимиз тузилишини халқимиз иродасини, орзу-умидларини ва миллий манфаатларини ифода этади. Ўзбекистон Конституциясида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари олий қадрият сифатида белгиланган. Давлатимиз дунёвий бўлиб, унинг асосий пойдевори Конституциядир. Конституция дунёвий давлатнинг барча жиҳатларини ва жамиятимизда ҳар бир шахснинг ҳуқуқий ҳимояси кафолатлайди. Конституциянинг барча моддалари халқ манфаатларига хизмат қилишга йўналтирилган.
Ҳар йили 8 декабрь куни мамлакатимизда Конституция куни нишонланади. Бу кун халқимиз учун қонун устуворлиги ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш, ёш авлодга конституциявий қадриятларни сингдиришда муҳим аҳамиятга эга.
Конституция — давлат ва жамиятнинг ҳуқуқий кафолати, эркин ва фаровон ҳаётнинг асосидир. Унинг қоидаларига риоя қилиш, уни янада такомиллаштириш ва унга асосланган ҳолда ҳаракат қилиш барчамизнинг бурчимиздир. Шунинг учун ҳам Конституцияни чуқур ўрганиш ва унинг мазмун-моҳиятини англаш ҳар бир фуқаро учун муҳим аҳамият касб этади.
Инъомжон Мираков,
Қарши тумани “Фозил ота” масжиди имоми