Демократик давлат дегани-фуқаролар хоҳиш-иродаси энг юксак қадрият сифатида эътироф этиладиган, ҳокимият фуқаролар хизматида бўлган, қонун устуворлиги устувор принцип сифатида қўлланиладиган тизим. Бундай тизимнинг барқарор, ишончли ва келажакка қаратилган асослари қаерда мужассам? Жавоб оддий: Конституцияда.
Илмий нуқтаи назардан Конституция-бу давлатнинг асосий ҳуқуқий ҳужжати, унинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий меъморчилик лойиҳаси. Агар давлатни улкан бино дейиш мумкин бўлса, Конституция-унинг пойдевори. Ҳар қандай мустаҳкам иншоот қатъий қоидаларсиз тура олмаганидек, демократик давлат ҳам Конституциясиз ривожлана олмайди.
Конституция-инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатчисидир. Инсон ҳуқуқлари масаласи замонавий ҳуқуқшуносликда алоҳида катта соҳани ташкил этади. Илмий тадқиқотлар кўрсатадики, ҳар қандай демократик давлатнинг асосий вазифаси-инсон қадрини юксалтириш ва фуқароларга инсоний яшаш шароитини яратиш.
Конституцияда белгиланган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар фуқароларни ҳимоя қиладиган “қонун қалқони”дир.
Конституция-фуқаролик жамияти шаклланишининг ҳуқуқий асоси бўлиб, фуқароларнинг бирлашиш, эркин фикр билдириш, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмаларини тузиш ҳуқуқларини кафолатлайди. Бу ҳуқуқлар фуқаролик жамиятининг ривожланишига замин яратади. Фуқаролар фаол бўлган, жамият давлат билан мулоқотда иштирок этадиган мамлакатдагина буюк мамлакатга айланади. Шунинг учун ҳуқуқшунослар Конституцияни фақат давлат ҳақидаги ҳужжат эмас, балки жамият тузилиши ҳақидаги ҳам улкан декларация деб ҳисоблайди.
Конституция қонунчиликнинг умумий йўналишини белгилайди, давлат органлари қандай ишлаши, уларнинг ўзаро муносабатлари қандай бўлиши, иқтисодий тизим қандай асосларга қурилиши аниқ баён этилади.
Қисқа қилиб айтганда, Конституция-демократик давлатнинг кафолати, ҳуқуқий тизимнинг асоси, фуқаролар ҳуқуқларининг муҳофази ва келажакка равшан йўл очувчи дастуридир.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Қашқадарё вилоятидаги вакилллиги ҳуқуқшуноси Наргиза Садатова