1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Масжиди Набавийдаги Яшил гумбаз - "Қуббатул Ҳадро" ҳақида

13-12-2025, 10:27 135 Ўқиш режими + -
Соллаллоҳу алайҳи васаллам 

Масжиди Набавийдаги Яшил гумбаз  - "Қуббатул Ҳадро" ҳақида

  Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг уйларидаги бир неча метр квадратдан ошмайдиган кичик ҳужрада Одам фарзандларининг энг улуғи – Аллоҳнинг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг икки соҳиблари Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо ётибдилар. Жой тор бўлишига қарамай, бу унинг улуғворлигини камайтирмайди, балки унда дафн этилган зотларнинг улуғликлари билан у дунё ва ундаги барча нарсалардан кенг бўлди.

  Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қиблага юзланган ҳолда дафн этилганлар, у зотнинг орқаларида эса тўғридан-тўғри соҳиблари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу, сўнгра эса уларнинг соҳиблари ва энг яхши йўл билан эргашувчилари бўлган саййидимиз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу, худди ҳаётдаги каби: Аллоҳнинг Расули, сўнгра икки халифа бўлиб сафланганлар.

  Ҳижрий 678 санада Миср ҳукмдори Сайфиддин Қаловун муборак ҳужра устига бир гумбаз қурди.  У пастида тўртбурчак, юқорисида саккизбурчак шаклида бўлиб, қўрғошин тахталар билан қопланган эди. Ҳижрий 1253-йилда Усмоний ҳукмдорлардан Маҳмуд ибн Абдулҳамид гумбазни яшил рангга бўяшни буюрди.  Шундан сўнг у Яшил гумбаз номи билан машҳур бўлди. Илгари у Кўк гумбаз, Оқ гумбаз ёки Файҳо гумбази деб номланган.

   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва икки соҳиблари розияллоҳу анҳумонинг қабрларини охирги кўрган киши имом Нуриддин Самҳудий раҳимаҳуллоҳдир. Бу воқеа ҳижрий 878-йилда, мелодий 1474-йилда, Мамлук султони Ашраф Ҳайитбой даврида содир бўлган. 
  У буни ўзининг «Хулосатул вафо би ахбари Дарил Мустафо» китобида жуда аниқ тасвирлаб берган. Имом Самҳудий ҳижрий 878-йилда ҳужраи саодатга киргани ҳақидаги ҳикоясини айтиб, шундай деган:

"Мен ҳужраи шарифга орқа томонидан кирдим ва умримда ҳидламаган энг хушбўй ҳидни ҳидладим, сўнгра Пайғамбарларнинг энг шарифига ва кейин икки соҳибларига салом бердим. Шу истакни бажарганимдан кейин, соғинганларга тавсиф қилиб бериш учун кўзларимни ўша майдонга тикиб кўрдим ва ҳужраи шарифга разм солиб тааммул қилсам, у текис ер экан. Қўлим билан тупроғидан олдим, намлик ва майда тошлар бор экан. Муборак қабрларнинг изини топмадим, фақатгина ҳужранинг ўртасида жуда озгина баландлик бор жой бор эди. Эҳтимол, у саййидимиз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қабридир".

Шуни таъкидлаш жоизки, Самҳудий таъмирлаш жараёнида ҳужраи шарифга кирган ва шу сабабли муборак қабрларни кўрган. У 700 йил ўтгандан кейин Набавий ҳужрага кирган ягона кишидир. Шундан сўнг ҳужра ҳар томондан қурилди ва унда кириш, эшик ёки ўтиш жойи қолмади.

Барча тарихий манбалар ва кейинги Усмонли ва Саудия Арабистони тарихий ҳужжатларига кўра, ўша санадан кейин у ерга ҳеч ким кирмаган. (https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA)

☪️Юқоридаги расм тахминий ва қабрларнинг устида ҳеч қандай ёпқич ёки қабр тоши йўқ. Қабрларнинг тавсифи Самҳудий томонидан айтилганларга мувофиқдир.

📝 Изоҳ:  (https://t.me/nasafziyo/36490)кўрганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёдга соладиган ҳозирги яшил гумбазни Миср ҳукмдорларидан Султон Ҳайитбой 892/1487 санада қурдирган ва уни илк бор усмоний ҳукмдорлардан, Абдулҳамид биринчининг ўғли, Абдулҳамид иккинчининг бобоси Султон Маҳмуд қайта таъмирлаб, яшилга бўяган.