1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Латоифул Қуръон

13-12-2025, 10:32 172 Ўқиш режими + -
📖Қуръони каримнинг Бақара сураси 286 оятдан иборатлигини биламиз. Энди ушбу сурани иккига тақсимласак, 143- оят суранинг ўртаси экани маълум бўлади ва унда وَسَطًا "ўрта" сўзи иштирок қилади.

وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا لِّتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيدًا

"Ана шундай қилиб, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Расул устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта уммат қилдик". Бақара сураси, 143 - оят.

Аллоҳ таоло Қуръондаги энг узун сурани нозил қилганида ушбу сўзнинг суранинг энг ўртасида бўлишини ихтиёр қилди. 
  Энди, "وَسَطًا" сўзи Қуръонда фақат бир ўринда келгани, у ҳам бўлса ушбу улуғ суранинг энг ўртасида келиши гувоҳлик берадики, Қуръон Аллоҳнинг Каломидир.

Доктор Абдуддоим Каҳел.