1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Иффат – ноёб гавҳар

17-12-2025, 15:00 163 Ўқиш режими + -
Уйда бўладиган сиру асрорлар бегоналарга тарқалиши жуда хунук оқибатларга олиб келади. Чунки оиладаги сир сандиқларининг калитлари бегона қўлларга тушиб қолмаслиги, дилхираликларга сабаб бўлмаслиги ҳамманинг орзуси. Инсон ҳолини тажриба этадиганлар ҳам бегоналар эмас, аввало дўст деб билганлардир. Шунинг учун дўст танлаганда асл насабли, гўзал ҳулқли, тўғри фикрли зотлардан изламоқ лозим. Айниқса, қуда танлашда адашмаслик жуда муҳим. Қайғу-ю, шодликларини ўртоқлашувчи, оғир дамларда кенгашувчи, аҳду паймонларга риоя этувчи – дўст дейилишга лойиқдир.
Бизга нима бўлди? Ҳар бир миллатнинг ўзига хос одатлари, ахлоқ ва ҳулқ  бобида умумий эҳтиёжлар меъёри борку! Таассуфки, шу меъёрлар пойдеворига путур етказадиган хунук оқибатлар хосилини кўряпмиз.
Аллоҳ таоло ҳаммамизга ўзи ризо бўладиган эътиқоду эзгу амаллар қилишга мадад бериб турибди. Саодат соҳиби бўлган ҳар бир кимса яхшилардан ибрат олиб, ўзини айбу нуқсонларини тузатишга имкон яратиб қўйибти-ку!
Опа, бир дақиқа вақтингизни оласам бўладими,  мурожаат қилди 
қотмадан келган, эллик- эллик беш ёшлар чамаси эркак киши.
Шу ерда гапираверсангиз бўладими, сир эмасми?Бу ерда гапириб бўлмайдида. Ташқарига чиқайлик нозик масалада маслаҳатингиз керак эди. Бироз ҳайратланиб, унга эргашиб, чеккарроқа чиқиб савол назари билан қараб турдим.Қўшша келин туширган эдик, бириси кўнгилдагидек чиқмади-да, тарадудланди у. Нима десам экан. Хуллас, “қизил рўмолча” бўлмади, куёвнинг кўнгли тўлмади. Экспертиза ҳам қилдирдик. Судга ариза берилди. Ўйлаб кўриш учун муҳлат берилган. Ўғлимнинг пешонасига шундай синовлар битилган экан.
Ичимдан олов чиққандай, тилим карахт бўлиб қолди. Иффатсизлик бир жирканч иллат эканини, турмушга чиққан қизларнинг зўр бойлиги, энг зўр мартабаси, энг комил фазилати ҳам иффат бўлишини билганим сабаб, ҳозир гунгу лол эдим.
Ўғлингиз ва келинингиз яхши яшаб кетиши учун энг аввало ишонч   зарур. Уларда шу нарса борми, Экспертиза хулосаси ҳозир кимда? Келин тараф олиб кетган. Хўш, болаларингиз оиласини сақлаб қолиш учун харакат қилаяпсизми, ёки иффатига шубҳаланувчилар нафратига учраган келинингизга ачинаяпсизми, - дедим ўзимни зўрға  қўлга олиб.  Бир умр қора доғ юққан ўша қиз оилангизда яшай оладими? Уни ҳимоя қилишга журъатларингиз етадими...
Қайнона айтишича, келинчак телбанамо қилиқлар қилиб, сочларини ёйиб, уйга қамалиб олар, ҳеч кимга эшик очмасдан қандайдир саросимали аҳволда турар эмиш. Бу синовлар ортида бирор фалокат содир бўлмаслик учун бироз вақт ақл-заковат лозимлигини тушунтирдим.
Иффат нима ўзи? У одамнинг нафс орзусига эргашиб, ёмон ишларга киришувидан ўзини сақламоқдир. Номусини, қадрини, мартабасини сақлаб, ярамас ва қабоҳат ишлардан, гуноҳлардан қочиб, одамгарчилик учун лозим бўлган тўғри йўлни танлаган одамларга нисбатан афиф ва иффатли дейилади.
Иффат бир маънавий гавҳардирки, одамнинг туб қадру қиймати шу билан ўлчанади. Қизларнинг ўзларига махсус бўлган энг гўзал, энг қадрли зийнатлари иффатдир. Иффатсиз хотин нурсиз, ифлосликка бўлғанган бир жирканч гавдага қиёслангани бежизга эмас. Иффатларини сақлашга тиришмаган хотинлар ҳеч бир вақтда муҳаббат ва илтифотга лойиқ бўла олмайдилар. Гўзал машварат, хонимлик бундайлардан йироқдир. Уларга виждон лаънат айтади, покдомон момоларимиз руҳлари лаънат айтади.
Азиз қизларим! Сиз учун одамлар жамиятида ярақлаб, чарақлаб кўриниб туришингиз учун, маънавий қийматингиз учун комиллик ўлчови-иффат эканини унутманг.
 
М.Мамаюсупова, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, Косон туман бош отинойиси