1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИЧИМЛИК ИЧИШ ОДОБИ

22-12-2025, 08:54 119 Ўқиш режими + -
ИЧИМЛИК ИЧИШ ОДОБИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَشْرَبُوا وَاحِدًا كَشُرْبِ الْبَعِيرِ وَلَكِنِ اشْرَبُوا مَثْنَى وَثُلَاثَ وَسَمُّوا إِذَا أَنْتُمْ شَرِبْتُمْ وَاحْمَدُوا إِذَا أَنْتُمْ رَفَعْتُمْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📿 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Туянинг ичишига ўхшаб, бир мартада ичманглар. Икки марта, уч мартада ичинглар. Қачон ичсангиз, тасмия айтинг. Қачон ичиб бўлсангиз, ҳамд айтинг», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

🟢Ичимлик ичадиган одам шошилмай, яхшилаб ўтириб олиб, олдин «Бисмиллаҳ»ни айтиб, туяга ўхшаб, оғзининг борича тўлдириб олмай, оз-оздан, бўлиб-бўлиб ичиши керак экан. Ичиб бўлгандан кейин эса Аллоҳ таолога шукр айтиши лозим экан.

وَعَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شَرِبَ لَبَنًا فَمَضْمَضَ مِنْهُ وَقَالَ: إِنَّ لَهُ دَسَمًا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
📿 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сут ичдилар ва оғизларини ундан чайқадилар ҳамда: «Унинг ёғи бор», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

🟢Ёғли нарса оғизда туриб қолса, зарар етказади. Демак, сут ва сутга ўхшаш ёғли нарсаларни ичгандан кейин оғизни яхшилаб чайқаш лозим экан.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ اخْتِنَاثِ الْأَسْقِيَةِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📿 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мешларнинг оғзидан ичишдан қайтардилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.

🟢Ичимлик ичмоқчи бўлган одам ичимлик сақланадиган идишдан бошқа идишга – қадаҳга (пиёлага) қуйиб олиб, ичмоғи лозим. Ҳар ким умумий идишга оғзини қўйиб ичаверса, табиатга ҳам, одобга ҳам, тиббий кўрсатмаларга ҳам тўғри келмайди.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَخَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَرَجُلٌ مِنْ أَصْحَابِهِ عَلَى رَجُلٍ مِنَ الْأَنْصَارِ وَهُوَ يُحَوِّلُ الْمَاءَ فِي حَائِطِهِ فَقَالَ: إِنْ كَانَ عِنْدَكَ مَاءٌ بَاتَ هَذِهِ اللَّيْلَةَ فِي شَنٍّ وَإِلَّا كَرَعْنَا قَالَ: بَلَى عِنْدِي مَاءٌ بَاتَ فِي شَنٍّ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْبُخَارِيُّ. وَزَادَ: فَانْطَلَقَ إِلَى الْعَرِيشِ فَسَكَبَ مَاءً فِي قَدَحٍ وَحَلَبَ عَلَيْهِ مِنْ دَاجِنٍ لَهُ فَشَرِبَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ أَعَادَ فَشَرِبَ صَاحِبُهُ...