1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РАЖАБ ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ КЕРАК?

23-12-2025, 10:45 152 Ўқиш режими + -
Дуо қилиш.
Ражаб ойи кирса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳумма барик лана фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғна Рамазона", деб дуо қилардилар.
2️⃣ Рўза тутиш.
Абу Қилоба розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор".
3️⃣ Кўп дуо қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси" (Ибн Асокир ривояти).
4️⃣ Истиғфор айтишни кўпайтириш.
Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор".
💥Солиҳлар ушбу истиғфорни кўп такрорлардилар:
Астағфируллоҳа зал Жалаали вал Икраам мин жамийъиз зунууби вал аасаам.
📖Маъноси:  Зул Жалол вал Икром – Аллоҳдан барча гуноҳ ва хатоларим учун мағфират сўрайман.