1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ- ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ ГАРОВИ

24-12-2025, 15:03 281 Ўқиш режими + -
Коррупция-жамият ривожига тўсиқ бўладиган, адолат ва ишончни йўқотадиган салбий ҳолатдир. Оддий тил билан айтганда, бу мансаб ёки хизмат ваколатидан шахсий манфаат йўлида фойдаланишдир. Шунинг учун коррупцияга қарши кураш давлат учун ҳам, жамият учун ҳам жуда муҳим ҳисобланади.
Коррупция хавфли томонлари қандайлигини биласизми?
-ишга жойлашиш ёки хизмат кўрсатишда адолатсизликни келтириб чиқаради;
-ҳалол меҳнат қилаётган фуқароларнинг ишончини сўндиради;
-давлат маблағларининг самарасиз сарфланишига сабаб бўлади.
Шу боис Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати коррупцияга қарши кураш соҳасида парламент назоратини амалга оширади. Сенат давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини муҳокама қилади, ҳисоботларни эшитади ва тегишли қарорлар қабул қилади. Шу нуқтаи назардан, 2025 йил 5 сентябрда қабул қилинган Олий Мажлис Сенатининг СҚ-183-V-сон қарори муҳим аҳамиятга эга. Мазкур қарор билан коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати Сенат томонидан кўриб чиқилди, коррупцияга қарши кураш соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги, айниқса, меҳнат муносабатлари, ишга қабул қилиш ва кадрлар билан ишлаш жараёнларида шаффофликни таъминлаш зарурлиги,коррупцияга олиб келувчи омилларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш каби асосий масалаларга эътибор қаратилган. Мазкур қарор орқали ваколатли органларга коррупциянинг олдини олишга қаратилган ишларни кучайтириш, очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлаш бўйича аниқ тавсия ва вазифалар белгилаб берди. 
Коррупцияга қарши кураш меҳнат соҳасида ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Ишга қабул қилиш, лавозимга тайинлаш, хизматда кўтарилиш каби жараёнларда адолат ва шаффофлик таъминланмаса, коррупцион ҳолатлар юзага келиши мумкин.
Коррупцияга қарши кураш фақат давлат органларининг иши эмас. Ҳар бир фуқаро пора бермаслик, қонун бузилишларига бефарқ бўлмаслик, адолатли йўл билан ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш орқали жамиятда соғлом муҳитни шакллантиришга ҳисса қўша олади.
Хулоса қилиб айтганда, коррупцияга қарши кураш-бу узлуксиз ва умумий жараён. Ҳалоллик ва адолатни ҳаёт қоидасига айлантирсак, коррупцияни камайтиришга албатта эришамиз.
 
 
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси Наргиза Садатова