1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тўй ва маросимларда маромийлик — жамият маданияти кўзгуси

5-01-2026, 16:52 191 Ўқиш режими + -
Тўй ва турли маросимлар халқимизнинг азалий урф-одатлари ва миллий қадриятларини ифода этувчи муҳим анъаналар ҳисобланади. Бу тадбирлар қувонч ва ҳамжиҳатлик рамзи бўлиши билан бирга, жамият маданиятининг кўзгуси ҳамдир. Шу боис тўй ва маросимларда маромийликка амал қилиш долзарб аҳамият касб этади.

Маромийлик, аввало, ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликдан сақланишда намоён бўлади. Айрим ҳолларда тўйни бошқалардан қолишмаслик ёки обрў учун ортиқча харажат билан ўтказиш оилани молиявий қийинчиликка солиб қўяди. Маромийлик эса имкониятга қараб, содда, лекин мазмунли тўй ўтказишни тақозо этади.

Тўй ва маросимларда вақтга риоя қилиш ҳам маромийликнинг муҳим белгисидир. Меҳмонларни куттирмаслик, тадбирни белгиланган вақтда бошлаб, ўз вақтида якунлаш ҳурмат ва маданият намунасидир. Бу нафақат меҳмонларга, балки тадбир иштирокчиларига ҳам қулайлик яратади.

Маромийлик меҳмончилик маданиятида ҳам яққол кўринади. Меҳмонларни самимий қарши олиш, ортиқча шовқин-сурон ва ноўрин рақс ёки хулқ-атвордан сақланиш маросимнинг савиясини оширади. Айниқса, ёшлар учун тўйларда намунавий муҳит яратилиши муҳимдир.

Шунингдек, тўй ва маросимларда миллий ва маънавий қадриятларга риоя қилиш маромийликнинг асосий кўринишидир. Урф-одатларни меъёрда, мазмунан бой ҳолда ўтказиш, диний ва ахлоқий қоидаларга зид бўлган ҳолатларга йўл қўймаслик жамиятда соғлом муҳитни таъминлайди.

Хулоса қилиб айтганда, тўй ва маросимларда маромийлик — бу нафақат иқтисодий тежамкорлик, балки маънавий етуклик белгисидир. Маромийликка амал қилинган тўй қувончли хотира сифатида қалбларда қолади ва жамиятда ибратли анъана бўлиб хизмат қилади.


Ойгул Зикирова, 
Қашқадарё вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари