Жорий йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилояти вакиллигида вилоят бош имом хатиби Р. Усмонов бошчилигида йил якунлари ва галдаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадида шаҳар туман бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Мазкур йиғилишда ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар натижалари атрофлича таҳлил қилиниб, соҳада эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммолар муҳокама этилди. Шунингдек, жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, диний соҳада қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, ёшлар билан ишлашни кучайтириш ҳамда келгуси давр учун устувор вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида вилоят бош имом-хатиби томонидан имом-хатиблар олдига қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш, масъулият ва фаолликни ошириш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати.