1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Оила

7-01-2026, 14:38 75 Ўқиш режими + -
Аёл ва эркак аҳдлашиб бирга оила қурадилар. Бу оилада эркаклар оиланинг нафақаси билан шуғуллансалар, аёлларга туғилажак фарзандларга она бўлишдек шарафли ва ўта оғир вазифа топширилади. Эру-хотин биргаликда фарзанд тарбиялашдек эзгу амални юзага чиарадилар.     “Қуръони карим”да: “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу амал қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз” (Наҳл сураси, 97-оят).
 Аёллар бахтли хилқатдир. Улар беш маҳал намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, ор-номусини сақласа, эрига  итоат қилса жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради: “Қачонки хотин киши беш (маҳал) намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, номусини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: “Жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киргин!” – деб айтилади”, — деганлар (Имом Табароний “Мўъжамул авсат”да ривоят қилган).
Оилада эркаклар ҳам аёлларга ғамхўрлик қилишлари лозим. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Бир динор Аллоҳ йўлида инфоқ қилдинг. Бир динор қул озод қилиш учун инфоқ қилдинг. Бир динор мискинга инфоқ қилдинг. Бир динор ўз аҳлингга инфоқ қилдинг. Буларнинг ичида савоби улуғроғи ўз аҳлингга инфоқ қилганингдир”, — деганлар (Имом Муслим ривояти).
Аёлларга нафақа қилиш бошқа хайр-эҳсонлардан ҳам кўра афзалроқ саналади. Эрлар ҳам асоссиз равишда ҳали уни, ҳали буни таъқиқлашга шошилмасдан уларга шариат нуқтаи назаридан келиб чиқиб, яхши муомалада бўлишлари талаб қилинади.
Аллоҳ таоло барчаларимизнинг оилаларимиз тинч ва хотиржам айлаб, икки дунё саодатига еткарсин! 
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими