1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ота – онани эъзозлаш – дунё саодати, охират нажотидир

26-01-2026, 11:24 197 Ўқиш режими + -
Инсон ҳаётида ота ва онадан азиз, меҳрибон зот йўқ. Улар фарзанд учун тунларини уйқусиз ўтказиб, ўз роҳатидан воз кечиб, фақат боласининг бахтини ўйлайди. Она – меҳр тимсоли, ота эса суянч тоғидир.
Ота-она дуоси – инсон учун энг катта бойликдир. Дуо билан қилинган ишда барака бўлади, ризқ кенгаяди, умр мазмунли ўтади. Шу боис халқимизда “Ота-она рози – Худо рози” деган нақл бежиз айтилмаган.
Бугунги кунда айрим ёшлар ота-она қадрини кеч англаб, уларнинг меҳрига лоқайд қараётгани афсусли ҳол. Аслида эса, бир оғиз ширин сўз, бир табассум, ҳолидан хабар олиш ҳам улар учун улкан бахтдир.
Қуръони Каримда ҳам ота-онага яхшилик қилиш, уларга меҳр-муҳаббат кўрсатиш буюрилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳадисларида: “Жаннат оналар оёғи остидадир”, деб таъкидлаганлар.
Шунинг учун ҳар бир фарзанд ота-онасини қадрлаб, хизматларини қилишни, дуоларини олишни ўзининг энг муқаддас бурчи деб билиши керак. Чунки улар тирик экан, инсон учун жаннат эшиги очиқдир.
Ота-она бор уйда барака, тинчлик ва нур бўлади. Уларни эъзозлаш – ҳам дунё саодати, ҳам охират нажотидир.
 
Ш Абдуллаева,
Шахрисабз туман бош имом-хатибининг хотин-кизлар масалалари бўйича ўринбосари