1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР - МАЪНАВИЯТ КЎЗГУСИ

28-01-2026, 12:03 161 Ўқиш режими + -
Миллий қадриятлар-халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини боғлаб турувчи кўринмас, аммо мустаҳкам маънавий кўприкдир.
Ҳар бир миллатнинг ўзига хос қиёфаси, дунёқараши ва ҳаёт фалсафаси унинг қадриятларида акс этади. Худди кўзгу инсонга ўз ташқи қиёфасини кўрсатгани каби, миллий қадриятлар ҳам халқнинг ички дунёсини, маънавий   бойлигини ва асрлар давомида шаклланган маданиятини намоён этади.
Қадриятлар-миллатнинг асоси. Қадрият тушунчаси жуда кенг қамровли бўлиб, у ўз ичига тилимиз, динимиз, урф-одатларимиз, оилавий муносабатлар ва миллий санъатимизни олади. Қалриятлар шунчаки урф-одатлар эмас, балки миллатнинг маънавий қиёфаси, унинг дунёқараши ва тарбия мезонларини кўрсатувчи ёрқин кўзгудир. Инсон маънавиятини шакллантирувчи асосий манба оила, таълим ва ижтимоий муҳит бўлса, уларнинг барчасини миллий қадриятлар суғориб туради. Ўзбек халқи учун хос бўлган қуйидаги фазилатлар бизнинг маънавий қиёфамизни белгилайди:
Катталарга хурмат, кичикларга иззат: Бу ўзбек хонадониннинг олтин қоидасидир.
Меҳмондўстлик: “Меҳмон отангдан улуғ” тамойили халқимизнинг бағрикенглигидан далолат беради.
Маҳалла институти: Аҳиллик, ҳамжиҳатлик ва ижтимоий назоратнинг ўзига хос мактаби.
Оилавий муқаддаслик: Оила биз учун фақат жамият бўғини эмас, балки тарбия ўчоғидир.
“Ўзлигини билган миллат энг буюк ютуқларга эришишга қодир. Миллий қадриятлар эса ўзликни танитувчи энг тиниқ кўзгудир”.
Миллий қалриятларимизни эъзозлаш – бу миллатниг умрбоқийлигини  таъминлаш демакдир. Агар биз маънавият кўзгусига тез-тез қараб, ундаги камчиликларни тўғирлаб ўз хатти-ҳаракатларимизни таҳлил қилмоғимиз лозим. Миллий қадриятларимиз бизнинг ўтмишимизни бугунимиз билан, бугунимизни эса келажагимиз билан боғловчи олтин кўприкдир.
Насиба Ботирова
Қашқадарё вилоят бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари