1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Касб-ҳунарнинг фазилати

1-02-2026, 13:54 129 Ўқиш режими + -

Инсон ҳаётида касб-ҳунарнинг ўрни беқиёсдир. Касб — инсоннинг жамиятдаги мавқеини белгилайдиган, унинг кундалик турмушини таъминлайдиган асосий омил ҳисобланади. Ҳунар эса инсонга мустақиллик, ўз кучига ишонч ва ҳаётда муваффақият қозониш имконини беради.

Азалдан халқимизда “Ҳунарли одам ҳеч қачон хор бўлмас” деган нақл бор. Бу бежиз айтилмаган. Чунки касб-ҳунарга эга бўлган инсон қаерда бўлмасин, ўз меҳнати билан ризқ топа олади. Ҳунар инсонни меҳнатсеварликка, сабр-тоқатга ва масъулиятли бўлишга ўргатади.

Касб-ҳунар нафақат моддий фаровонлик манбаи, балки маънавий камолот воситаси ҳамдир. Ўз касбини сидқидилдан бажарган инсон жамият тараққиётига ҳисса қўшади, эл-юртга наф келтиради. Шифокор инсон соғлигини асраса, ўқитувчи ёш авлодни тарбиялайди, усталар эса мамлакат ободончилигига хизмат қилади.

Бугунги кунда ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг қизиқиши ва қобилиятига мос мутахассислик танлаши жуда муҳим. Чунки ўз севган касбини танлаган инсон унда юксак натижаларга эришади, ишидан завқ олади.

Хулоса қилиб айтганда, касб-ҳунар — инсон ҳаётининг таянчи, жамият тараққиётининг асосидир. Ҳар бир инсон бирор касбни пухта эгаллаб, уни ҳалол ва виждонан бажарса, ҳам ўз бахтини топади, ҳам жамият равнақига ҳисса қўшади.

Азамат УСМОНОВ