156. Бировни шижоатлантиришга қурбинг етмадими, энди
унинг ихтироларини барбод қилинишига сабабчи бўлма!
157. Менга қуроли тил эмас, ақл бўлган, ҳал қилувчи зарбаси сергаплик эмас, жимлик бўлган шахслар ёқади.
158. Шайх Мағомисий айтади:
«Ўзингни дунё ишларидан бирор нарсага боғланиб қолиб, шу нарса сенинг бор ташвишингга айланиб қолса, қўлингни
қалбингга қўйгинда: «Аллоҳим! Қалбимнинг муҳаббатини,
боғлиқлигини ва юзланишини Ўзинг томон зиёда қилгин!» деб айт».
159. Агар бирор гуноҳга қўл уриб қўйсанг, уни ҳеч кимга
айтма! Одамлар уят қилади, узрингни қабул қилмайди.
Аллоҳ эса яширади ва авф этади.
160. Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
«Банда бажариб Аллоҳга яқин бўладиган амалларнинг энг
буюги қайси?». У киши раҳимаҳуллоҳ йиғлаб юборди-да, сўнгра: «Аллоҳ қалбингга қараганида, дунёу охиратдан фақат Унинг Ўзинигина исташингни қўрмоғидир», дедилар.
Аллоҳим! Бизларга мана шундай қалб насиб эт!
161. Эй Роббим! Гарчи холис Ўзингга тоат қила олмасам ҳам, Раҳматингни умид қиламан!
162. Фараз қилинг, агар кўзгулар бизга қалбларнинг
гўзалликларини акс эттирадиган бўлса... Бордию шундай
бўлганида, қаршисида ўз гўзалликлари билан фахрланаётган жуда кўп кишилар кўзгуларини тездан синдириб ташлашган бўлар эди.
163. Ҳакимлардан бири айтади:
«Ким сендан ғазаблансаю, сенга бирор ёмонлик қилмаса, уни ўзинг учун дўст қилиб танлайвер. Чунки ғазаб кишининг асл лойини кўрсатиб беради.
164. Бир адибдан сўрашди: «Ҳикматларнинг энг гўзали қайси?»
У деди: «Етмиш йилдан бери китоб ўқийман, лекин мана бу
сўздан кўра гўзалроғини топмадим: «Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади. Гуноҳнинг лаззати кетади, жазоси қолади.
Сен ўзинг учун қайси бирини танлаётганингга боқ!»
165. Инсон ўлганидан кейин:
Юраги 10 дақиқа яшайди;
Ақли 20 дақиқа яшайди;
Кўзлари 4 соат яшайди;
Териси 5 кун яшайди;
Суяклари 30 кун яшайди;
Солиҳ амаллари эса то ҳисоб-китоб КУНигача яшаб боради.
166. Ҳаётингдаги паст-баландликлар сени безовта қилмасин. Зеро, бу саломтлик ҳолатидир. Чунки ҳаётинг юрак чизмаларига (ЭКГ) ўхшайди. Агар у текис бир чизиққа тушса, бу сенинг ўлганингни англатади.
167. Бирор одамнинг хулқини билишни истасанг, унинг
ўзидан паст даражадаги кишига муомала қилишига қарагин,
бошлиқлари билан бўладиган муомаласига эмас! 80
168. Одамлар ичида интернети бир-икки кун узилиб қолса,
қайғуга тушиб, Қуръон тиловатидан бир-икки кун узилиб қолса, қайғуга тушмайдиганлари ҳам бор.
169. Ўсиб келаётган ёшларимиз оталари одатлантирган
нарсаларга ўрганиб улғаядилар.
Абу Ало Мағрибий