1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Одам айиришдан сақланинг

3-02-2026, 15:35 82 Ўқиш режими + -
Одамлар орасида айирмачилик қилиш яхши эмас. Одам айириш Ислом динида қораланади. Одам айириш мусулмоннинг иши эмас.
“Қуръони Карим”да:“Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг” дейди. (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Ушбу оятдаги “фирқаларга бўлинманг” дейилишлик айирмачиликка  ҳам тегишлидир. Айирмачилик қилишлик бу одамларни одамларга қарши қўйишдир. Ислом дини айирмачилик қилиб, биров бировга қарши чиқишдан қайтаради. 
Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам): “Умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса, унинг яхши ва ёмонини фарқига бормаса, мўминига зиён тегишидан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!”дейдилар. ( Имом Муслим  ривояти).
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни одам айиришдан асраб, бир-биримиз билан ўзаро ҳамжиҳатликда, бирликда бўлишга муваффақ қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими