1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Яхши ва ёмон сўз

4-02-2026, 15:45 116 Ўқиш режими + -
Она тилимизда   яхши ва ёмон сўзлар мавжуд. Биз ўзаро муомиламизда ҳар куни улардан истеъфода қиламиз. Тилимизни яхши сўзларга ўргатиб, имкони борича уни ёмон сўзлардан сақлашимиз лозим. 
 Аллоҳ таоло Ўзининг муборак китоби “Қуръони карим”да яхши ва ёмон сўзларнинг мисолини келтиради.  Яхши сўзнинг мисоли қуйидагича баён қилинади :“ (Эй инсон), Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўринг: у сўз худди бир асил дарахтга ўхшайдики, унинг илдизи ( ер остига) маҳкам ўрнашган. Шохлари эса осмонда бўлиб, парвардигорнинг изни-иродаси билан мудом мева берур. Аллоҳ одамларга эслатма-ибрат олишлари учун мана шундай мисоллар келтирур” ( Иброҳим сураси, 24-25 оятлар). Бу ўриндаги “яхши сўз” томири ерга мустаҳкам ўрнашган “асил дарахт”га ўхшатилган. Инсон баъзан хафа бўлиб  ёки ғазабланиб турганида ҳам доимо яхши сўзли бўлишга ҳаракат қилиши керак. Дарахтнинг илдизи қанча мустаҳкам бўлса, у шунчалик мустаҳкам бўлади. Инсоннинг ҳам хулқида яхши сўзлилик қанча томир отган бўлса, у шунча мустаҳкам бўлади. Яхши сўзли инсон ҳар жойда яхшиликнинг мевасидан баҳраманд бўлади. Ёмон сўзли  бўлган киши одам эса ҳар жойда туртки ейди. Унинг бирор жойда қўним топганини кўрмайсиз.
 Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ёмон сўзнинг мисоли эса ердан ( илдизи) узилиб қолган, бир жойда ( ўрнашиб) қўним топмайдиган нопок дарахтга ўхшар”. ( Иброҳим сураси, 26-оят). Ушбу оятнинг тафсирида: “Ушбу ояти каримада ёмон сўз худди ёмон дарахтга ўхшатилмоқда. Ҳақиқатдан ҳам баъзи мевали дарахтларнинг меваси ниҳоятда тотли, хуштаъм, мазали бўлгани учун одамлар ҳам. қушу қумурсқалар ҳам унинг атрофида парвона бўлиб айланаверади. Меваси тахир, заҳар-заҳқум дарахтларнинг мевасига ҳеч ким яқинлашмайди,   ҳеч ким унинг мевасидан истеъмол қилмайди. Худди шу каби қўпол, ёқимсиз, шалоқ сўзларни айтадиган кимсалардан ҳамма ўзини олиб қочади”. 
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) га  бир идишда ҳўл хурмо келтирилди. шунда у  зот: “Яхъши сўзнинг мисоли яхши дарахтга ўхшайди. Унинг илдизи собит туради. Шохлари эса осмонда. парвардигорнинг изни билан меваларини тортиқ қилиб туради. Бу хурмодир! Ёмон сўзнинг мисоли худди ёмон дарахтга ўхшайди. У ердан узилиб қолган, унинг қарори йўқдир. бу-хардал (горчица)дир” деб марҳамат қилдилар.   
Ёмон сўзлардан сақланиб, яхши сўзли бўлиш катта фазилат. Бу фазилатни қўлга киритишни   Аллоҳ таоло барчамизга муваффақ айласин! 
 
 
 Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими