1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддаси ҳақида

4-02-2026, 18:59 139 Ўқиш режими + -
Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддаси виждон эркинлигини (яъни, инсоннинг эътиқоди ва динга муносабатини) таъминлашнинг асосий устуворликларини белгилайди. 
Давлат фуқароларга, уларнинг динга муносабатидан қатъи назар, виждон эркинлигини амалга ошириш учун тенг имкониятлар яратади. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. Яъни, ҳеч ким ўз эътиқодини мажбуран ўзгартиришга мажбур бўлмайди-бу эркинликнинг асоси. 
Давлат турли динлар ва эътиқодлар орасида тинчликни сақлайди ва жамиятда диний бағрикенгликни таъминлайди. Бу жамиятдаги ихтилофларнинг олдини олишга ёрдам беради, масалан, бир диннинг иккинчисига қарши чиқишининг олдини олади.
Фуқаролар ва диний ташкилотлар ушбу қонун ва виждон эркинлиги билан боғлиқ бошқа қонунларга риоя қилишлари керак. Давлат буни назорат қилади, шунингдек, қонун бузилишининг олдини олади.
Давлат жамоат тартибига, фуқароларнинг соғлиғи, ахлоқи, ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид солувчи диний ғояларнинг тарқатилишига қарши чора кўради. Масалан, экстремистик ёки зўравонликка ундовчи ғояларнинг олдини олади. Бу эркинликни ҳимоя қилиш билан бирга, жамият хавфсизлигини таъминлайди.
Ушбу модда Ўзбекистон Конституциясининг 35-моддаси (виждон эркинлиги ҳақида) ва халқаро нормалга мос келади. У фуқароларнинг эътиқодини ҳимоя қилиш билан бирга, давлатнинг дунёвийлигини ва жамият тинчлигини сақлайди. 
Хулоса қилиб айтганда, 5-модда жамиятда конфессиялараро тотувликни таъминлаш, ҳуқуқий барқарорликни мустаҳкамлаш ва виждон эркинлигини амалда таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
 
Наргиза Садатова
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 

Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ҳуқуқшуноси