1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» 14-қисм

25-03-2020, 14:51 371 Ўқиш режими + -

«Ҳикматлар – саодатга етаклар»

170. Ҳаётингда маҳкам тутадиган энг ажойиб ҳикмат – Сен
 ҳақингда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигинг. Сен ўзинг кимлигингни биласан. Аллоҳ эса сениг ҳолатинг ва ниятингни Ўзи яхшироқ билади.  Қилаётган ишларингни оқлаб, қадру-қимматингни тушириб  юрма! Ҳаётдаги муваффақиятсизликнинг сири бу – барчани рози қилишга урунишдир. 

171. Агар «Анави ерда бахт-саодат сотадиган раста бор экан», дейилса, одамларнинг ўша томон ур-сол қилиб бориб, уни энг қиммат баҳога сотиб олаётганини кўрасан.
Лекин улар бу Аллоҳнинг ҳузуридаги текин сажда эканини
билишмайди.
 

172. Барча нарса кетиб, қайтиб келмайди. Фақат дуо ундай
 эмас. Умид билан кетиб, туҳфа билан қайтиб келади.
 82
 
«Эй Роббим!» десанг бас.
 

173. Агар узр айтиш нафсингга оғир келса, бошқаларнинг
нафсониятига ёмонлик қилиш унданда оғир эканини ўйла!
 

174. Чиройли из қолдирмадингми, унинг аксини ҳам  қолдирма. Чунки ёмонлик билан тилга олинганингдан кўра  умуман эсга олинмаганинг афзал. 
 

175. Ўз намозларида ўзи учун дуо қилишни унутиб қўядиган ягона инсон – Онадир. Чунки у фарзандлари ҳаққига дуо қилиш билан машғулдир.
 

176. Ҳамма жим турган ҳам ҳеч нарса англамайди эмас. Шер тек тургандан кейин овлайди.

Амр Шокир