1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» 15-қисм

25-03-2020, 14:54 465 Ўқиш режими + -

«Ҳикматлар – саодатга етаклар»

177. Ҳар қанча намунали бўлмагин, барибир сени
 ёқтирмайдиган кишиларни топасан. Ҳатто фаришталарни ҳам шайтонлар ёқтиришмайди-ку!
 


 
178. Касалликлар фақат жисмларда бўлмайди, балки
 хулқларда ҳам бўлади. Қачон ёмон хулқли кишини кўрсанг, унинг ҳаққига шифо сўраб дуо қил. Уни мубтало қилган нарсадан сени офиятда қилган Аллоҳга ҳамд айт.


179. Қазои қадарга бўлган иймон сенга «Қадарингни кутиб
 ухлаб ётавер», демайди! Балки, «Ўрнингдан туриб, қадарингни кашф қил», дейди.
 


 
180. Бахт-саодат ўзимиз эга бўлмаган нарсаларни қўлга
 киритиш эмас. Балки, эга бўлган нарсаларимизнинг қадруқимматини идрок қилиб, англаб етишимиздир.


181. Ёғоч михга: «Мени синдирдинг-ку?!» деди.
Шунда мих: «Агар сен бошим устидан уришганини
кўрганингда эди, мени маъзур тутар эдинг», деб жавоб қайтарди. Гоҳо мавжуд ҳолатни билмаганимиз сабабли бир-биримизни муъзур тутишимиз қанчалар гўзал!
 

182. Гўзаллик назарларни ўзига тортади.
 Лекин меҳр-шафқат қалбларни ўзига тортади.
 
 

183. Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор.
Сен уни қаноатлантиришни бор ташвишинг қилиб олма.
Масалан, онангни сендан бошқа киши оддий одам деб
қарайди.
Сен эса уни жаннатинг деб биласан.
 

184. Сен ҳеч қачон «Етарли вақт топа олмаяпман», дема!
 Чунки барча буюкларнинг ҳам бир куни 24 соат бўлган, ундан ошиб кетмаган.
 
 
185. «Сабр ва намоздан ёрдам истанглар!»
 Йиғи, шикоят, доду фарёд, куй-қўшиқ ёки башар фарзандидан эмас.


Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

"Ҳикматлар - саодатга етаклар" китобидан олинди