Ҳар бир жамиятнинг ривожи аввало унинг аҳолисининг маънавий ва ахлоқий ҳолатига боғлиқ. Шу маънода, 2026 йил “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиниши жамиятимиз тараққиётида муҳим аҳамият касб этади.
Маҳалла – бу фақат турмуш жойи эмас, балки одамларнинг бир-бири билан муносабатларини мустаҳкамлайдиган, ҳамкорлик ва бирдамликни шакллантирувчи жамиятнинг асосий қисми. Бу ерда оила ва қўшнилик муносабатлари, маънавий ва ахлоқий қадриятлар уйғунликда сақланади.
Маҳалламизни ривожлантиришда ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши лозим, яъни бошқаларга ёрдам бериш, ёшларни маънавий ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, жамиятда бирдамлик ва ҳамкорлик муҳитини сақлаш орқали жамият ривожига ҳисса қўшишимиз лозим.
Дарҳақиқат, маҳалла – жамиятнинг асосий мактаби, маънавий ва ахлоқий ривожланишнинг маркази. Агар ҳар биримиз ўз маҳалламизда яхшилик ва маънавий покликни тарқатсак, бу нафақат бизга, балки маҳалла – жамиятнинг руҳий ва маънавий пойдевори бутун жамиятимизга ижобий таъсир кўрсатади.
Хулоса қилиб айтганда, 2026 йилнинг шу ном билан эълон қилинганлиги, ҳар биримиз учун ўз маҳалламизда ҳамкорлик ва маънавий тараққиёт йўлида фаол бўлиш имкониятидир. Шундагина барқарор ва тараққий этган жамиятни қуришимиз осон бўлади.
Азамат УСМОНОВ