1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Истиғфор айтишдан тўхтаманг

13-02-2026, 11:21 102 Ўқиш режими + -
Аллоҳ таолога истиғфор айтиш яхши одатлардан ҳисобланади. Ҳар куни ҳар қандай аҳволда Аллоҳ таолога истиғфор айтамиз.  Донишмандлардан бири  “Йўлда, дастурхон атрофида, бозорда юрганингизда, қаерда бўлманг истиғфорни кўп айтишни одат қилинг. Чункни Аллоҳнинг мағфирати қаерда нозил бўлишини билмайсиз”деган экан.
Ҳеч қачон истиғфор айтишдан тўхтамаслик лозим. Ривоят қилишларича, Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан одамлар: “Биз Роббимизга истиғфор айтамиз. Лекин яна гуноҳ қилаверамиз. Истиғфор айтганидан сўнг, яна гуноҳга қайтса, сўнгра яна истиғфор айтиб кейин яна гуноҳга қайтишдан банда Роббисидан ҳаё қилмайдими?”деб сўрашибди. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ шундай жавоб бердилар: “Шайтон мана шу борада ҳам сизни мағлуб этишни истайди. Ҳеч қачон истиғфор айтишдан тўхтаманглар!”.
             Ҳар доим истиғфор айтишдан тўхтамайлик!  
Руҳиддин Акбаров,                                                                                                                                                                    ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими