Рўзанинг ҳар куни учун янги ният зарурми?
12081
2-03-2026, 12:32
174
Ўқиш режими
+
-
Баъзан айрим кишилар рўзани ниятини ҳар куни қилиш керакми, деб сўраб қолишади.
Бизнинг учала имомларимиз наздида ҳар кунги рўза учун хоҳ кечасидан бўлсин, хоҳ кун яримлашидан аввал бўлсин янги ният қилиш зарурдир.
Аммо Имом Зуфар, ва бошқа мазҳаб соҳиблари бир ой учун битта ният қилиш кифоя қилади дейдилар.
Умдатул-Фиқҳ.
وَقْتُ النِّيَّةِ كُلُّ يَوْمٍ بَعْدَ غُرُوبِ الشَّمْسِ ، وَلَا يَجُوزُ قَبْلَهُ
Ниятнинг вақти ҳар куни қуёш ботгандан сўнгдир. Ундан олдин жоиз бўлмайди. Фатавои Ҳиндия.
Интернет материаллари орқали Руҳиддин Акбаров тайёрлади