Рамазонда эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинмоқда
12098
9-03-2026, 07:59 266Ўқиш режими
+
-
Муборак Рамазон ойи муносабати билан Қарши тумани бош имом-хатиби Б.Холмуродов имом хатиблар билан биргаликда тумандаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, улар учун ифторлик дастурхони ташкил этишди. Тадбир давомида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга меҳр-мурувват кўрсатилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Ифторлик давомида иштирокчиларга Рамазон ойининг фазилатлари, бағрикенглик, саховат ва ўзаро ёрдамнинг аҳамияти ҳақида маънавий суҳбатлар қилинди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тақдим этилди. Мазкур хайрли тадбир халқимизга хос бўлган саховат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди. Тадбир якунида юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва барчамизга барака тилаб дуолар қилинди.