Инсон ҳаётда яшар экан ҳар хил кайфиятли кунларни бошидан ўтказади. Баъзан хурсандчилик кайфиятида бўлса, баъзан хафа ҳолатда бўлади. Инсон ўзининг кайфиятини кўтариш учун бошқа кишининг кайфиятини кўтаради. Имкони топиб бошқа кишига ҳадя беради. Бир-бировга ҳадя бериб туриш ҳам инсоннинг кайфияти яхши бўлишга олиб келади.
Ҳадя улашиш инсонларнинг бир-бирига бўлган муҳаббатини зиёда қилади. Бу ҳақда пайғамбаримиз (с.а.в.):“Ўзаро ҳадя улашинглар, бир-бирларингизга муҳаббатли бўласизлар”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло бир-биримизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни зиёда қилсин!
Р.уҳиддин АКБАРОВ,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими