1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Хотира — ибрат мактаби

29-04-2026, 20:29 189 Ўқиш режими + -
9 май — Хотира ва қадрлаш куни Ўзбекистонда кенг нишонланади. Ушбу сана нафақат тарихий воқеаларни ёдга олиш, балки аждодларимизнинг жасорати, фидойилиги ва матонатини хотирлаш кунидир.
Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эга. Ватан ҳимояси йўлида жонини фидо қилган қаҳрамонлар, шунингдек, халқ озодлиги ва маърифат учун курашган Абдулла Қодирий, Беҳбудий, Мунавварқори, Чўлпон каби миллат фидойиларини ёд этиш — ҳам фарз, ҳам қарздир. Уларнинг ҳаёти биз учун ҳақиқий ибрат мактабидир.
Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимизнинг хотирасини ёд этиш, жанг майдонларидан омон қайтган фахрийларимизга, оғир синовли йилларни сабр-бардош билан енгган, ўзлигини йўқотмаган юртдошларимизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш миллий қадриятларимиз сирасига киради.
Қадрлаш — бугунги тинч ҳаётимиз учун ўз жонини фидо қилган инсонларга бўлган чуқур ҳурмат ва миннатдорлик ифодасидир. Биз фахрийларимиз ҳаётидан ибрат олишимиз лозим, чунки уларнинг йўли биз учун нафақат тарих, балки ҳақиқий ҳаёт мактабидир.
Хотира ва қадрлаш куни — бу оддий сана эмас, балки инсонийлик, ҳурмат ва миннатдорлик тимсолидир. Бугунги кунда мамлакатимизда ушбу сана муносабати билан турли хотира тадбирлари, учрашувлар ва хотира кечалари ўтказилмоқда. Ҳар биримиз ўз фаолиятимиз давомида ёш авлодга тарихни унутмаслик, аждодлар хотирасига ҳурмат билан қараш ҳамда тинч ҳаёт қадрига етишни ўргатишимиз зарур.
Жамилахон Отахонова
Қамаши тумани Ёртепа МФЙни отинойиси