Мулойимлик ҳақида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ таоло мулойимликни яхши кўрадиган Ҳалим зотдир. У Зот мулойимлик соҳибига қўполлик ва ундан бошқа хислатларга берилмайдиган ажр-мукофотни бергай», дедилар” (Имом Муслим ривояти).