1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мутаассиблик ва унинг оқибатлари

3-06-2026, 08:51 77 Ўқиш режими + -

Мутаассиблик — бу инсоннинг ўз қарашлари, эътиқоди ёки фикрини мутлақ тўғри деб билиб, бошқаларнинг фикрига тоқат қилмаслиги ҳолатидир. Бундай муносабат жамиятда келишмовчилик, низо ва ўзаро тушунмовчиликларни келтириб чиқаради.

Мутаассиб одам кўпинча воқеаларга холисона ёндаша олмайди, ҳақиқатни излашдан кўра ўз қарашини ҳимоя қилишга уринган ҳолда бошқаларни камситиши мумкин. Бу эса оилада, таълим муассасаларида ва жамиятда соғлом муҳитнинг бузилишига сабаб бўлади.

Ислом таълимотида ҳам мутаассиблик қораланади. Дин инсонларни адолат, бағрикенглик ва ҳурматга чақиради. Шунинг учун ҳар бир киши турли фикрларни эшитишга тайёр бўлиши, мулоқот маданиятига риоя қилиши ва ҳақиқатни далил асосида қабул қилиши лозим.

Хулоса қилиб айтганда, мутаассиблик тараққиётга тўсқинлик қилади, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат эса жамиятнинг барқарор ривожланишига хизмат қилади.

Азамат Усмонов