1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Миссионерларга алданманг

2-07-2026, 10:15 151 Ўқиш режими + -
Ҳозирги нотинч бир даврда миссионерлар ҳам имкон топгунча айрим шахсларни йўлдан адаштирмоқдалар. 
Миссионер мусулмонларни жалб қилиш мақсадида одамга ширин ва мулойим сўзларни айтиши, керак бўлса, унинг ташқи жиҳатлари ёқимли экани, кийими ўзига жуда ярашгани, юзи нуронийлиги ва шу каби мақтов сўзларини айтишдан тап тортмайди. Агар унга телефон рақамингизни ёки уй манзилингизни берсангиз борми, минг узрлар билан сизни безовта қилишни бошлайди.
 Даъватчилар фан ва техника ривожлангани сари тарғиб қилишнинг китоб ва варақалар таркатиш услубларидан интернет, радио, телевидение, журнал ва газета каби замонавий ютуқлардан тобора кенг фойдаланишга ўтишяпти.
Аччиқ бўлсада шуниси ҳақиқатки, Ислом динини қўйиб, насроний бўлиб кетаётганларни динимизда муртад (диндан қайтган) дейилади. (Аллоҳ ўз паноҳида асрасин) ва улар тўғрисида бир қанча ҳукмлар жорий бўлади:
  1. Ундай кишиларнинг мусулмон қариндошларидан мерос олишга ҳаққи бўлмайди;
  2. Улар мусулмон аёлларга уйлана олмайди;
  3. Агар мусулмон хотини бўлса, ўрталарига талоқ тушади;
  4. Вафот этса, жаноза  ўқилмайди ва мусулмонларнинг қабристонига дафн этилмайди.
  5. Сўйган ҳайвонининг гўшти ҳаром бўлади.
Умуман олганимизда, инсон оила, маҳалла, жамиятдан айри яшай олмайди. Шу сабабли, ўзимизга жиддий эътибор каратмоғимиз, эътиқод ва иродамизни бўшаштирмаслигимиз ва қолаверса, ён-атрофимиздаги кишиларга нисбатан масъулиятимизни ҳис этишимиз даркор. Бир кишининг нотўғри йўлдан қайтиб, тўғри йўлни топишига сабаб бўлиш бизга дунё ва ундаги барча нарсалардан аъло экани тўғрисидаги ҳадисни эсдан чиқармайлик.
 
Руҳиддин Акбаров
 – Қарши туман “ Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби