1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Оилада фарзанд тарбияси

6-07-2026, 10:28 134 Ўқиш режими + -
Оила муқаддас даргоҳ. Унда фарзандларни ҳар томонлама комил инсон бўлишларида ота-она муҳим аҳамият касб қилади. Фарзандлар оилада ростгўй ва ёлғондан сақланадиган бўлиб ўсишлари келгусида уларнинг ҳаётларида кўп манфаатлар олиб келади. 
Маълумки, Ислом дини инсонларни ёлғончиликдан қайтаради. У доимо ростгўй бўлишга чақиради.  Ёлғончилик  инсонларни алдашдир.  Ҳадисда:“ Ёлғончиликдан  ҳазар қилинглар. Чунки ёлғончилик ёмон ишга  бошлайди, ёмон иш эса дўзахга бошлайди. Бир киши ёлғон гапираверса,шу ишда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида “ Ёлғончи” деб ёзилади”, дейилади. ( Бухорий ривояти). 
                        Алишер Навоий: “Ёлғончи одам-унутувчи; у андиша ва эҳтиётдан четда турувчи. Ҳар кимсанингсўзи чин бўлмаса, ростгўйлар кўнглига у сўз қабул бўлмас.Ёлғончи ўзининг ёлғон сўзига бир-икки марта ишонтиради. Кейин нима қилади?Ёлғончилиги маълум бўлгач, у расво бўлади, унинг сўзига халқ ишончи йўқолади. Кўнгил хазинасининг қулфи-тил; у хазинанинг калити-сўз бил” дейдилар.Ёлғоннинг умри қисқа бўлиб, ростгўйлик  бор жойда ҳалоллик, покизалик қарор топади. 
       Оилаларимизда фарзанд, набираларимизни ёлғондан сақланиб, ростгўй бўлиб ўсишларига эътиборимизни қаратишимиз керак. Фарзандларимизни ростгўйликка ўргатамиз деб, уларга ҳар хил буйруқ бериш, уларни уришиш яхши эмас. Фарзандларга ротгўйликда ўзимиз ўрнак бўлишимиз, ҳар доим улар билан ростгўйликнинг фойдалари, ёлғончиликнинг зарари ҳақида суҳбат қилиб туришимиз лозим. Фарзандларимизни ёлғон сўзлашдан тийилиб, рост сўзлашга одатлаништириш бола тарбиясидаги муҳим ишлардандир.         
          Руҳиддин Акбаров,
Қарши тумани “Акбар халифа эшон ибн Мухтор”масжиди имоми