Дарҳақиқат, сохта ғоялар ёшларни тўғри йўлдан адаштиради. Шу сабабли ёшларни сохта ғоялардан сақлашимиз лозим бўлади.
Айниқса, диний соҳада сохта ғояларни илгари суриш, бу ғоялар учун ёшларни жалб қилиш ёмон оқибатларга олиб келади.
Ёшларга сохта ғояларни тушунтириш, зарарли диний оқимлар ҳақида маълумот бериш фойдали ҳисобланади.
Шундай сохта ғояларларни даъво қилувчи оқимлардан бири “Сохта салафий”лардир.
Хўш, “салаф” сўзи истилоҳда нима манони англатади.
Истилоҳда “салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони англатади. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламўзларини муборак ҳадисларида шундай деганлар: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг улардан кейин келганлар, сўнг улардан кейин келганларнинг давридир. Сўнгра шундай инсонлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади. (Имом Бухорий ривояти).
Уларнинг сохта ғояларидан бири “Салафи солиҳларга эргашиш”ғоясидир.
“Сохта салафийлар” барча ақидавий ва фиқҳий масалаларни ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга тадбиқ этишни тарғиб қилсалар-да, аслида уларнинг қарашлари, асосан, ХVIII асрнинг ўрталарида яшаб ўтган наждлик Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг мутаассибона ғоялари ва қарашлари устига қурилгандир. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг қарашлари эса Ислом динида биринчи бўлинишга сабаб бўлган хаворижлар ақидаси билан йўғрилган.
Сохта ғояларни илгари сурадиган оқим аъзолари диний масалалар ечимини топишда оят ёки ҳадисни узуқ-юлуқ ҳолда келтириб, унга зоҳиран ёндашиб, гўё муаммога жавоб топгандек бўлади. Уларнинг бу услуби осон ва тўғридек туюлади. Шу йўл билан улар ўз тарафдорлари сонини кўпайтиришга уринадилар.
Бизнинг энг асосий вазифамиз ёшларимизни сохта ғоялардан асрашимиз лозим.
Руҳиддин Акбаров
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имоми