1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Динда чуқур кетманг

16-07-2026, 10:45 111 Ўқиш режими + -
Айрим кишиларнинг динда чуқур кетаётганларига кўзингиз тушади. Аслида динда чуқур кетишдан сақланиш лозим.  
Шунингдек, Ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадиси-шарифда: “Динда чуқур кетадиган (мутанаттиъийн)лар ҳалок бўлди.Динда чуқур кетадиганлар ҳалок бўлди.Динда чуқур кетадиганларлар ҳалок бўлди”, – дейилади (Имом Муслим ривояти). 
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси-шарифда Набий алайҳиссалом Муоз разияллоҳу анҳу ва унинг шеригини Яманга жўната туриб: “Енгил қилинг ва қийин қилманг.Хушхабар беринг ва нафратлантирманг. Ўзаро ёрдам беринг ва ихтилоф қилманг”, – деган эканлар (Имом Бухорий ривояти).
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни динда чуқур кетишдан асрасин!
 
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими